Қўстанай вилоятида шамол электр станцияси ишга тушади. Минтақа ҳокимлиги берган маълумотга кўра, бу лойиҳа 2027 йилгача рўёбга чиқарилади. Унинг қуввати 50 МВтга тенг. Таъкидлаш лозимки, ўтган йили вилоятда «Ибирай» шамол электр станцияси ишга тушган. Унга 26 миллиард тенге хусусий сармоя киритилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.