Қозоғистонда ички сайёҳлар сони ортмоқда

Қозоғистонда ички сайёҳлар сони ортмоқда

Ўтган йили 8  ярим миллион нафар фуқаро таътилини мамлакат ичида ўтказшга қарор қилган. Маданият ва спорт вазирлиги шундай маълумот берди. Экспертлар таъкидлашича, бу кўрсаткич 2021 йилдагидан салкам 2 миллион нафарга кўп.

Ақмарал Менлибек, Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги қўмита бошқармаси бош эксперти:

Биз учун ички туризм хорижлик меҳмонларни кутиб олиш каби жуда муҳим. Масалан, бир йилдан буён «Kids Go Free» дастури ишлаб турибди, шу туфайли болалар Қозоғистон ичида бепул парвоз қилиш имкониятига эга бўляпти. Шунингдек, мамлакат ичида саёҳат қилишни афзал кўрган фуқаролар учун туристик кэшбек жорий этилади. Биз мавжуд дестинациялар ҳамда ички туризмга қизиқишни ошириш билан ишлашда давом этамиз.

Таклифлар сони ва турлари ортиб бораётгани ҳам ички турлар оммалашувига таъсир кўрсатди. Бир сўз билан айтганда, Қозоғистонда таътил жойларини танлаш имкони бор. Туристик инфратузилмалар, янги объектлар – ресторанлар, маданий-кўнгилочар марказлар, меҳмонхоналар ва дам олиш зоналари фаол ривожланмоқда. 2022 йилда саёҳатчилар учун яна уч юзта яшаш жойи барпо этилди, улар сони 4 мингга етди.

Абдумалик Сарманов таржимаси