Қозоғистон – ягона халқ мамлакати. Республикада барқарорлик ўрнатилишида Қозоғистон халқи Ассамблеяси катта ўрин тутди. Бугунги кунда ижтимоий тотувликнинг Қозоғистон модели халқаро даражада тан олинди ва ўзининг самарадорлигини кўрсатди. Биринчи Президент Нурсултон Назарбоев томонидан таъсис этилган ташкилот чорак асрлик юбилейини нишонламоқда. У шунчаки халқлар ўртасидаги дўстлик рамзигина эмас, миллий сиёсат юритишда муҳим қурол бўлиб қолади. ҚХА аъзолари фикрича, Қозоғистон халқлари биродарлиги – келгуси авлодлар учун бебаҳо мерос.
НАТАЛЬЯ ДЕМЕНЬТЕВА, КЎКШЕТАУ ГУМАНИТАР-ТЕХНИК ФАНЛАР ЛИЦЕЙИ ДИРЕКТОРИ:
- Барча ҳамюртларимизни биз учун алоҳида аҳамиятга эга қувончли кун – мустақиллик куни билан табриклайман! Энг аввало, мамлакатимизда тинчлик, миллатлараро ва этнослараро ҳамжиҳатлик бўлсин! Қозоғистонда 100 дан зиёд этнос вакиллари ўзаро тинч-тотув яшайди. Бу бизнинг бахтимиз, келгуси авлодларга қолдирадиган буюк меросимиз, деб ҳисоблайман.
ДИНАРА НУРАЛИЕВА, 34-УМУМИЙ ЎРТА МАКТАБ ДИРЕКТОРИ, ТАРОЗ ШАҲРИ:
- Мустақиллик куни билан табриклайман, барчамизга саломатлик тилайман! Ҳар бир уйда яхши янгиликлар бўлсин. Қозоғистон тинчлик ва тотувлик маскани, деб биламан.