Қозоғистонликлар учун  Исроилга самолёт юборилди

Қозоғистонликлар учун  Исроилга самолёт юборилди

Алматидан Тель-Авивга учиб кетган махсус самолёт ёрдамида Исроилда қолиб кетган юртдошларимиз олиб келинади. Барча поғоналарда бу борада ташкилий ишлар давом этяпти. Шу жумладан, ушбу республикадаги элчихона фаол ишлаяпти. Шу кунгача Иисроилдаги фуқаролар рўйхатлари тузилди. Шошилинч чат ишга туширилди. Тель-Авивдаги Қозоғистон элчихонаси барча ватандошларни эҳтиёт чоралари кўриш, янгиликларни, расмий сайтни, қайноқ линияни кузатиб боришга чақирди. Эслатамиз, Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, 118 нафар қозоғистонлик ватанга қайтиш истагини билдирган. Қозоғистоннинг Исроилдаги элчихонасида 77 фуқаро консуллик рўйхатига қўйилган. Олий таълим даргоҳларида 5 қозоғистонлик ўқийди. Шунингдек, 400 нафар атрофида юртдошимиз консуллик ҳисобига турмаган  ҳолда Исроилда юрган бўлиши мумкин.

Айбек Смадияров, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили:
- Қозоғистоннинг Ташқи ишлар вазирлигида ва Тель-Авивдаги Қозоғистон элчихонасида Исроилда қолиб кетган қозоғистонликлар ва уларнинг Қозоғистонда истиқомат қилувчи яқинлари учун қайноқ линия ташкил этилди. Икки кун ичида биз 500 дан зиёд қўнғироқ ва мурожаат қабул қилдик.  Тель-Авивдаги дипломатларимиз Исроилдаги Қозоғистон фуқаролари билан мунтазам алоқада. Ватандошлар билан тезкор мулоқотга киришиш учун мессенджерда махсус чат очилган, унга Исроилда вақтинча ёки доимий яшаётган 200 нафар Қозоғистон фуқароси киритилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.