Давлат раҳбари ХХХРнинг янги элчиси билан учрашди

Давлат раҳбари ХХХРнинг янги элчиси билан учрашди

Қозоғистон Хитой билан ҳар томонлама стратегик шерикликни янада чуқурлаштиришга устувор аҳамият беради. Давлат раҳбари ХХРнинг республикамизда янги тайинланган элчиси  Хан Чунлин билан бўлган учрашувда шу ҳақда сўз юритди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Хитой билан шерикликка қўшимча туртки беришга тайёрлигини билдирди. Хан Чунлин айтишича, юксак даражадаги сиёсий мулоқот туфайли икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик мислсиз босқичга етди. Элчи ўзаро муносабатларнинг юқори суръатини сақлаб қолиш ва икки тарафлама алоқаларни келгусида ҳам мустаҳкамлаш учун бор кучини сарфлашини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси