Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатлари билан барқарор алоқаларини мустаҳкамлаш ниятида. Шу жумладан, энергетика соҳасида ҳам. Республикамизни европалик дипломатлар минтақадаги таянч нуқтаси ҳисоблайди, шунинг учун Астана билан ҳамкорлик бу борада илгарилаш учун ассо бўла олади, деди Silk Way телеканалига берган интервьюсида Венгрия Ташқи ишлар вазири Петер Сийярт. Унинг таъкидлашича, Қозоғистон ва Венгрия яшил ва атом энергетикасида ўзаро ҳамкорликка эътибор қаратяпти. Ушбу давлатда ядро физикаси йўналишида мутахассислар тайёрланиши режалаштириляпти. Бундан ташқари, йил охиригача «Рожковское» йирик газ-конденсат кони ишга туширилади. Меҳмон таъкидлашича, ушбу конга Венгрия 200 миллион доллар сармоя киритган. Умуман олганда, Петер Сийярто 2023 йилни «иқтисодий жиҳатдан энг самарали» деб баҳолади.
Петер Сийярт, Венгрия Республикаси
Ташқи ишлар вазири:
- Биз Европа Иттифоқи ва
Қозоғистонўртасида тиғиз ҳамкорликни кўришни истаймиз. Чунки Европа энергия
етказиб беришда ишончли таъминотга эришиш учун диверсификациялаш имкониятларини
ахтараяпти. Биз бундай диверсификациялашга эришиш учун Марказий Осиё ишончли
манба бўла олишини кўриб турибмиз. Қозоғистонни биз минтақадаги асосий таянч
нуқтаси кўрганимиз сабабли Европа
Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик Европанинг бу мақсадига эришишга
хизмат қилади, деб ишонамиз. Венгрия қирқ йилдан буён атом энергиясидан
фойдаланади, бу йўналишда биз ижобий тажрибага эгамиз. Биз атом энергияси
арзон, барқарор, экологик тоза энергия ишлаб чиқариш манбаи, деб ҳисоблаймиз.
Шунинг учун, агар маслаҳат жоиз бўлса, мен шундай дедим: «Қозоғистон, ундаги
бой уран захираларини ҳисобга олган ҳолда атом энергиясига ўтиш имкониятини
кўриб чиқиши зарур».
Абдумалик Сарманов таржимаси.