Давлат раҳбари Тинчлик кенгашининг катта маслаҳатчисини қабул қилди

Давлат раҳбари  Тинчлик кенгашининг катта маслаҳатчисини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Тинчлик кенгашининг катта маслаҳатчиси Арье Лайтстоунни қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатнинг ташкилотдаги иштироки муҳимлигини, унинг доирасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш тарафдори эканини таъкидлади. Учрашувда Қозоғистоннинг Ғазо секторидаги вазиятни барқарорлаштириш, шу жумладан, инфратузилмани тиклаш лойиҳаларида иштирок этиш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги дастурларни амалга ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ташаббуслари муҳокама қилинди. Аре Лайтстоун, шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаевга АҚШ Президенти Дональд Трампнинг самимий саломини етказди. Тинчлик кенгаши вакили Қозоғистоннинг ташкилотдаги фаол иштироки ва бошқа ташаббусларини юқори баҳолади. Суҳбатдошлар Ўрта йўлак доирасида транспорт-логистика ҳамкорлигини ҳам муҳокама қилди.


Абдумалик Сарманов таржимаси