Қозоғистонликлар кўпроқ ўз интеллектуал ҳуқуқларини рўйхатга олдира бошлашди. Ўтган йили тегишли органга тушган аризалар сони 2022 йилдагидан 50 фоизга ортди. Жами 13,5 мингдан зиёд мурожжат рўйхатга олинди. 2024 йилнинг дастлабки тшрт ойида эса яна 30 фоизди ўсиш қайд этилди. Silk Way телеканалига берган интервьюсида Интеллектуал мулк миллий институти директори Ербўл Ўспанов маълум қилишича, сўнгги йилларда географик кўрсаткичларни илгарилатиш бўйича ҳам фаоллик кузатилади. 2022 йилдан бошлаб республикада бу йўналишда ҳам патент олиш имконияти яратилди. Ҳозирча 6 объект рўйхатдан ўтди. Яна 7 таси, шу жумладан, Орол совунининг 2 тури, Бақанас гуручи, Талғар ноки, Наринкўл картошкаси ва бошқалар устида иш олиб бориляпти.
Ербол Ўспанов, Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк миллий институти директори:
- Бунинг учун нима керак? Давлат раҳбари маҳсулотимиз, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини илгарилатиш, жаҳон бозорларида Қозоғистон минтақаларини таништириш, брендга айлантириш вазифасини қўйди. Бу инвестициявий салоҳиятни, жозибадорликни оширади, дунёда Қозоғистон ҳақида маълумот кўпроқ бўлиши, унга интилишларига ёрдам беради. Биз кенг қамровли ҳуқуқий ташвиқот олиб боряпмиз. Ҳар бир минтақа танилсин жеймиз. Зеро, уларнинг барчасида бой тарих, анъанавий маҳсулотлар бор, нимаси биландир ажралиб туради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.