Қозоғистон – венчур шартномалари бўйича Марказий Осиё ва Кавказда пешқадам

Қозоғистон – венчур шартномалари бўйича Марказий Осиё ва Кавказда пешқадам

Қозоғистон  2023 йилда венчур шартномалари бўйича Марказий Осиё ва Кавказда пешқадамликка эришди. «Qazaqstan Investment Corporation» молия ташкилоти  RISE Research тадқиқотларига асосланиб берган маълумотга кўра, мамлакатнинг венчур бозори фаол ривожланиб боряпти. Сўнгги 6 йил ичида уни молиялаштириш 6 марта ортди. Ўтган йили Марказий Осиё ва Кавказ ҳудудида жами 110 миллион долларга шартнома тузилган бўлса, шундан 80 миллион доллари республикамизга тўғри келади. Тадқиқотда таъкидланишича, барча венчур шартномаларининг ярмидан кўпроқ қисми 2023 йилнинг сўнгги ойига тўғри келади. Соҳаларга келганда, венчур инвесторларини Қозоғистонда фаол ривожланиб келаётган FinTech, HealthTech, PropTech ва сунъий интеллект соҳаларидаги стартаплар кўпроқ жалб этган.    

Абдумалик Сарманов таржимаси.