Астанада Global Businesswomen Council етакчи аёллар йиғилиши ўтказиляпти. Анжуман жаҳон бизнес, глобал корпорациялар вакиллари, Қозоғистон ҳукумати ва миллий компаниялари аъзоларини бир майдончага жамлади. Иштирокчилар ижтимоий инвестициялар, аёлларнинг жадал юз бераётган ўзгаришларга таъсири, барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда аёлларнинг ўрни муҳокама қилинди. Учрашувлар давомида инклюзив ва барқарор глобал кун тартиби шаклланишида йил сайин аёлларнинг улуши ортиб бораётгани таъкидланди. Улар қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда асосий ўрин тутади, дунё бўйича ижтимоий ва технологик жараёнларга таъсир кўрсатяпти. Саммитнинг энг муҳим натижалари қаторида таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш ва сунъий идрок каби устувор йўналишларга қаратилган меморандум ва шартномалар имзоланганини кўрсатиб ўтиш мумкин.
Кирсти Уилсон, йиғилиш қатнашчиси:
- Давлат турли ташаббуслар орқали ижтимоий масъулият ривожланишини фаол рағбатлантириши ўта муҳим. Қозоғистонда шу каби кўплаб қадамлар қўйиляпти, лекин келажакда ҳам бу йўналишга эътиборни сусайтирмаслик керак. Аёлларнинг бизнесдаги ўрни ўсиб бориши, уларнинг Қозоғистондаги ва бутун дунёдаги ташкилотларда етакчи лавозимларни эгаллаши бўйича аниқ мақсад қўйганча ҳаракатланиш зарур. Бу шунчаки локал эмас, глобал масала.
Жамила Эрназарова, йиғилиш қатнашчиси:
- Бугунги майдонча ишида қатнашганим, бу ерга кела олганимдан жуда мамнунман. Анжуманда Қозоғистон томони, халқаро аёллар ташкилотлари етакчилари бор, улар ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Қозоғистонда қандай қилиб гендер тенглигига эришиш мумкинлиги, аёллар салоҳиятини, шу жумладан, бизнесда ҳам рўёбга чиқара олиши, иш бошлаётган ёш қизларга кўмаклашиш масалалари кўрилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

