Қозоғистонликлар тобора кўпроқ олтин харид қиляпти. Сентябрь ойида мамлакат аҳолиси иккинчи даражали банклар ва алмаштириш пунктлари орқали 108 килограммдан кўпроқ қуйма олтин харид қилди. Йил бошидан буён фуқаролар қўлига ўтган олтин қуймалари 823 килограммдан ортди. Бу эса 23 мингтани ташкил қилади. Жорий йилда олтин сотиш 2020 ва 2019 йилдагидан 45 фоиздан кўпроқ бўлди. Жами, 47 миллион доллар қийматга эга қимматбаҳо металл сотилди. Харидорларнинг кўп қисми Алмати, Нур-Султон ва Атираудан. Аналитиклар берган маълумотга кўра, талабнинг ортиши аҳоли қўлида етарлича ортиқча маблағ тўпланиб қолганидан дарак беради. Шу жумладан, нафақа жамғармасидан ортган пуллар ҳам ишлатилаётган бўлиши мумкин. Таъкидлаш жоизки, бундай харидлар инвестиция сифатида ишлатилади. Зеро, бозорларда олтин мунтазам қимматлашиб бормоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси