Қозоғистон ва Словения ўзаро савдоси кенгаяди

Қозоғистон ва Словения ўзаро савдоси кенгаяди

Қозоғистоннинг Словения билан ўзаро савдоси кенгаяди. Ўтган йили ўзаро савдо ҳажми 105 миллион долларни ташкил қилганди. Шу жумладан, экспорт ҳажми импортдан 5 миллион долларга ошди. Қозоғистон қурилиш материаллари, озиқ-овқат ва дон жўнатди. Словениядан дори-дармонлар, арматура ва двигателлар келтирилди. Шунингдек, Қозоғистонга 200 миллион доллар инвестиция кириб келди. Бош вазир ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Серик Жуманғарин маълум қилишича, логистикада ҳам катта салоҳият мавжуд. Қозоғистон Шарқий Европада янги транспорт хаблари ва авиайўналишлар очади. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам Словения етакчиси билан учрашувда бу ҳақда гапирди.


¤

Серик Жуманғарин, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири:


– Яқин келажакда Scat Airlines компанияси Будапешт рейсини очади. Жорий йилда эса Белграддан Чимкентга бевосита парвозлар йўлга қўйилади. Аввал Киев, Минск орқали, ҳозир Варшава, Истамбул орқали учаяпмиз. Транзит бўйича Транспорт вазирлиги ишламоқда. Ҳозир рухсатнома бериш муаммолари мавжуд. Биз бу масалани кўтараяпмиз. Автомобилларимиз турли тўсиқларсиз ҳаракатланишини таъминлаш ниятидамиз. Туркманистон — Эрон — Туркия йўналишидан фойдалана оламиз.


Айни вақтда, мамлакатимиз экспорт қилинадиган агросаноат маҳсулотлари рўйхатини кенгайтирмоқда. Словения Шарқий Европа бозорларига кириб боришда ёрдамлашади, дея таъкидлади экспертлар.


Мирас Жиенбаев, Maqsut Narikbayev University бошқаруви раиси ёрдамчиси:


- Куни-кеча биз агросаноат маҳсулотлари экспортини кенгайтириш бўйича ижозатнома олдик. Европа Иттифоқи давлатлари билан бу масалада анчадан буён иш юритаётган эдик. Кўплаб Қозоғистон компаниялари яқин келажакда ушбу муҳим йўналишда ҳаракатланади. Биз Словениянинг Қозоғистон экспортчилари Европа бозорларига чиқиши учун йўл оча олиши тўғрисида ўйлашимиз, бу йўналишда иш юритишимиз керак.


Абдумалик Сарманов таржимаси