Бир ўқ билан икки қуённи уриш. Шимолий Қозоғистон олий ўқув юрти талабалари келаси йилдан бошлаб олий таълимнинг бир вақтнинг ўзида иккита дипломини олишлари мумкин, улардан бири Америка дипломи бўлади. Бунга Аризонанинг етакчи университетларидан бири билан келишув туфайли эришилди. Тахминларга кўра, сентябрь ойидан бошлаб ўқув юртларида янги таълим дастури жорий этилади. Унинг асосий йўналишлари – агро ва муҳандислик технологиялари. Ўқув жараёнига чет эллик ўқитувчилар жалб этилади, юртимиз педагоглари эса чет мамлакатларда малакаларини ошириб келишлари мумкин.
Ерлан Шуланов, бошқарув раиси, университет ректори:
- Шунингдек, иккита диплом дастури бўйича таҳсил оладиган талабалар бир семестрни Қўшма Штатларда Аризона университетининг уй компуси базасида ўқиш имкониятини ҳам қўлга киритишади. Умуман олганда, бундай лойиҳа ёшларнинг четга оғишини сезиларли даражада пасайтиради, шунингдек, уларга ўз мамлакатидан чиқмасдан туриб халқаро таълим олиш имкониятини яратади.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз олий ўқув юртларида техник мутахассисликларни ривожлантириш зарурлиги тўғрисида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев яқинда бўлиб ўтган Мажилис йиғилишида айтиб ўтганди. Давлат раҳбари мамлакатда нуфузли чет эл ўқув муассасаларининг филиалларини очиш тўғрисида топшириқ берганди.