Қозоғистонда лицензия беришнинг янги формати йўлга қўйилмоқда

Қозоғистонда лицензия беришнинг янги формати йўлга қўйилмоқда

Қозоғистонда қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун лицензия беришнинг янги формати йўлга қўйилмоқда. Бутун жараён – ариза бериш, уни кўриб чиқишдан тортиб лицензия беришгача автоматлаштирилади. Барча функциялар электрон форматда қазилма бойликлардан фойдаланувчиларнинг ягона майдончасига қўйилади. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, автоматлаш оқибатида инсон фактори бартараф қилинади. Эҳтимолий инвесторлар эса истаган участка хусусида инфратузилмалардан тортиб, геологик ва геофизик ҳисоботларгача олиши мумкин. Натижада, лицензия олиш учун зарур бўлган барча бизнес жараёнлар тезлашади.