Астанада испаниялик мусаввир кўргазмаси очилди

Астанада испаниялик мусаввир кўргазмаси очилди

Пойтахт аҳли ва меҳмонлари мусаввир ижодини асл нусхада томоша қилиши мумкин. Қозоғистон Миллий музейида хорижлий мўйқалам соҳибининг хусусий кўргазмаси очилди. «Мавжудлик ёки ҳақиқат» экспозицияси энкаустика техникаси асосида яратилган туркум картиналардан иборат. Тасвирий санъатнинг бу формати қиздирилган мум бўёқлар ёрдамида чизилади. Улар эритилади ва материалга сингдирилади. Муаллиф барча асарларида Ернинг табиий йўлдоши образига мурожаат қилган. Шунингдек, Хосе Мария Кано поп-группа таркибида ижод қилган даврида унга «Ой фарзанди» қўшиқ-балладасини бахш этган. Кейинроқ Кано «Ой» операсини ёзди ва бу асар Лондонда саҳнага қўйилди. Таъкидлаш лозимки, рассмо кўплаб экспозицияларда иштирок этган. Унинг ишлари Мадрид, Милан, Шанхай, Пекин, Киев, Москва, Прага ва Варшава музейларида қўйилган. Испания қироллигининг Қозоғистондаги элчихонаси ёрдамида ташкил этилган кўргазмадан мақсад – томошабинларни испан маданияти билан таништириш. Кўргазма 27 мартгача давом этади.

Хосе Мария Кана, рассом, /испания/:

- Аввалроқ Алматида кўргазмамни намойиш қилганман, Қозоғистон менга жуда ёқади. У замонавий, ривожланган давлат, аҳолиси жуда меҳмондўст. Юртингизда ўзимни ватанимда юргандек ҳис қиламан. Бу ерда жуда ҳаётсевар одамлар яшайди. Менимча, Қозоғистонда шарқ ва ғарб маданияти ўзаро уйғунлашиб кетган. Кўргазма Ой мавзусига бағишланган. Тунги ёритгич мен ва ижодим учун муҳим аҳамиятга эга.