Қозоғистонлик рассом - хорижлик юлдузлар учун

Қозоғистонлик рассом - хорижлик юлдузлар учун

Drake, SAINtJHN, DaBaby ва DJ K.i.D. Қозоғистонлик 24 ёшли йигит хорижлик машҳур ижрочилар альбоми муқовасини чизмоқда. Унинг биринчи буюртмачилари ўзига хос икки нафар америкалик блогер: BoonkGang ва FunnyMike бўлди. Сўнгра бошқалар ҳам буюртма бера бошлади. Жумадил Елюкенев портфолиоси сўнгги 6 йил ичида жуда кўп қизиқарли ишлар билан бойиди.

Жумадил Елюкенев, рассом-иллюстратор:

- Дастлабки буюртма - Snoopy Dinero – нью-йорклик рэпердан эди. У эълон қилган танловда минг доллар ютиб олдим. Сўнгра майда сингллар устида ишладим. Улар учун муқова ясаш керак эди. Кейинроқ турли блогерлар менга ёза бошлади, ҳар хил юлдузлар билан бирга ишлаш таклифи келди. Эски буюртмачиларим - нью-йорклик рэперлар, калифорниялик стримерлар билан шу кунларда ҳам ҳамкорлик давом этяпти. Рэперлардан Interscope Records лейбли устида ишлаганман.

Шуни ҳам айтиш керакки, рассомга шу каби буюртмалар асосан хориждан келади. Ватанида эса ижодкор анча кенг кўламли ва жиддий лойиҳалар устида ишлайди. Жумадил Алматидаги тиббиёт ходимлари учун ўрнатилган мурал муаллифи.

Жумадил Елюкенев, рассом-иллюстратор:

- 2020 йилда Стоп коф ва Алмати шаҳри ёрдамида КВИ шароитида шифокорларни руҳлантириш учун биринчи мурал яратилди. Бу мен тайёрлаган дастлабки мураллардан бири, жорий йилда яна нималарнидир яратишга умид қиламан. Умуман олганда, қатор ғояларим бор. Ёзда улардан бирортасини рўёбга чиқариш умидидаман.

Иқтидорли ижодкор келажакка ишонч билан қарайди. Иллюстрация ва граффитида катта муваффақиятларга эришиш ниятида.

Бундан ташқари, Жумадил татуаж ҳам чизади. Бу ишда ёш ижодкор 2019 йилдан буён маҳоратини ошириб боряпти. Тажриба орттирмоқда. Шунингдек, граффити чизади. Келгуси йилларда ўзи учун янги бўлган мазкур икки соҳани эгаллаш ниятида.

Абдумадик Сарманов таржимаси