Қозоғистонда замонавий эстетик амалиёт ўтказилди

Қозоғистонда замонавий эстетик амалиёт ўтказилди

Ақмўла вилоятида тери куйишларини даволашда энг замонавий инновациявий усулдан фойдаланилди. Амалиёт жарроҳ иштирокисиз амалга оширилди. Трансплантат бемордан олинди. Зарарланган тери участкаларига биологик материал билан ишлов берилди. Аллотрансплантация қўлланган ақмўлалик Турисбек Бермағамбетов печка устига йиқилиб, танасининг 50 фоизидан кўпроқ қисмини куйдириб олган. Таъкидлаш лозимки, вилоят маркази шифокорлари бундай амалиётни иккинчи марта ўтказиши. Қозоғистонликлар учун бу мураккаб муолажа - бепул. 

Турисбек Бермағамбетов, бемор:

 - Пайшанба куни бир ҳафта бўлади, ҳозирнинг ўзида ўзгариш сезяпман. Аҳволим анча яхшиланди. Куйган жойларим тузаляпти, тери пайдо бўлди. Янги ҳужайралар тикланиши бошланди. Тез орада оёққа туриб кетаман, деб умид қиламан.

 Самат Сапарбаев, миллий илмий тиббиёт маркази бўлим раҳбари:

 - Кўпинча бундай фалокат ногиронликка олиб келади. Яралар чандиқ бўлиб битади, бемор узоқ вақт тўшакда қолади. Оёқ-қўл ҳаракати чекланиши мумкин, чунки чандиқ мускуллар маромида ишлашига йўл қўймайди. Бизнинг шифохонадаги бемор эса, яралари кўнгилдагидек битиб кетса, тўлақонли ҳаётга қайтади. Ногиронлар рўйхатига тушмайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси