Хорижда бўлган ҳар бир қозоғистонлик 5 июнда ўтказиладиган референдумда иштирок этиш имконига эга. Бунинг учун 52 та давлатда 65 та сайлов участка комиссияси тузилади. Республика Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, фақат сайловчилар олдиндан рўйхатга кириш учун ўзи ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши зарур. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳозирдан SMS-хабар орқали қозоғистонликларга бўлғуси Конституцияга ўзгариш киритиш бўйича республика референдуми тўғрисида маълумот бериляпти. Эслатамиз, овоз бериш бюллетенига битта: “Сиз Қозоғистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни маъқуллайсизми?” деган савол киритилган. Икки хил жавоб бериш мумкин: “ҳа, маъқуллайман” ёки “йўқ”.
Абдумалик Сарманов таржимаси.