25 октябрь куни Қозоғистонда
миллий байрам - Республика куни нишонланади. 1990 йилнинг айни шу санасида
Қозоғистон ССР Олий Кенгаши давлат суверенитети тўғрисида декларация қабул
қилган. Ушбу ҳужжат Қозоғистон мустақиллиги сари йўл очиб берди. Эслатамиз, ўтган
йили, 13 йиллик узилишдан сўнг, Қозоғистон аҳли Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан
тикланган ушбу муҳим байрамни кенг нишонлади. Экспертлар фикрича, ушбу кун суверен
республика тараққиёти тимсолига айланди.
Умирзақ Ўзғайули, тарих
фанлари доктори:
- Декларациянинг
ўзи мамлакат давлатчилигининг асосий тамойилларини аниқлаб берган ҳужжат
сифатида кўрилди. Уни қабул қилиш мустақил мамлакат сифатида оёққа туришимизда
муҳим босқич бўлди. Декларация суверенитетимиз шаклланиши асосларини белгилаб берди. Қозоғистон Республикаси қонунчилигига асос бўлди, 1993
йил Конституциясида ундаги бандлар акс этган.
Алмат Абсалиқов, Қозоғистон
Республикаси Қўлёзмалар ва ноёб китоблар миллий маркази бош эксперти:
- Республика куни ва
Мустақиллик куни ўзаро чамбарчас боғлиқ. Чунки Республика куни мустақилликка
эришиш йўлидаги бир пиллапоядир. Шунинг учун ёшларимиз мазкур санани ҳурмат
қилиши, қадрлаши ва нишонлаши зарур.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.