Миллий банк берган маълумотга кўра, улар «Қозоғистон флораси ва фаунаси» сериясига киради. Дизайн концептини яратишда мутахассислар янги технологиялардан фойдаланган. 3D юқори рельефли инновациявий зарб этиш усули синаб кўрилди. Тангада Балхаш олабуғаси тасвирланган. Балиқ боши танга сатҳидан 17 миллиметр юқорида. Композиция бадиий яхлит бўлиши учун балиқ қиялиги вертикал бўйича 10 даражада ўзгартирилган, акс этувчи юзага камалакранг тўлқинли фон киритилган. Коллекция тангалари 925 пробали кумушдан минг тенге номиналда ва 500 дона ясалган. Мельхиор МН-25 дан эса 200 тенге номиналда 20 минг дона чиқарилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси