Пойтахтдаги Президент клиникаси мутахассислари бунга ишонади. Шифохона қошида беморлар учун махсус очилган мактабда бу усулдан фойдаланилади. Дам олиш кунлари илмоқ билан тўқиш машғулотлари ўтказилади. Беморлар тўқиган иссиқ кийимлар вақти етмай туғилган чақалоқларга берилади.
Шара Муқаш, бемор:
- Тўқиш, биринчидан, қўлларнинг майда моторикасини ривожлантириш учун муҳим. Айни вақтда, хайрли иш қилиняпти. Касалликка қарши самара беради. Бундай машқлардан ташқари, скандинавча юришдан фойдаланилади. У гапиришни ривожлантириш, мия фаолиятини жадаллаштириш учун зарур. Биз билан логопед ишлаяпти.
Мактабда беморларга ҳар томонлама, шу жумладан, психологик ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, соғлом ҳаёт кечириш асосларига ўргатишади. Беморлар бир-бирига касалликни енгиш тажрибасини ҳикоя қилади. Паркинсон мактабидаги муваффақиятлар – жамоанинг аҳил меҳнати натижаси. Унда реабилитолог врачлар, логопедлар, нейрохирурглар, бошқа мутахассислар бор. Мутахассислар таъкидлашича, касаллик қандай келиб чиқиши тўла аниқланмаган. Лекин унинг асоратларига қарши курашиш мумкин ва лозим.
Талғат Ермеков, Қозоғистон Республикаси Президент ишлари бошқармаси тиббиёт маркази шифохонаси врач-нейрохирурги:
- Апрель ойида Паркинсон касаллигига қраши кураш халқаро куни нишонланади. Бизда бу муаммога бағишланган форум ўтказилади. Алматидан, бошқа шаҳарлардан бизга кўплаб одамлар келади. Барча истовчилар қатнашиши мумкин. Асосий мақсад – касалликни даволаш мумкинлигини кўрсатиб беришдан иборат.
Абдумалик Сарманов таржимаси