Экспортчилар учун таълим курси

Экспортчилар учун таълим курси

Машғулотлар автомобиль транзит йўналишларига бағишланган. Унда тадбиркорлар Марказий Осиё ишлаб чиқарувчилари учун тарихий шаклланган логистика йўналишлари ва товар юборишда бизнес дуч келадиган муаммолар хусусида маълумот олади. Эслатамиз, ўтган йили халқаро савдо маркази  Савдо ва интеграция вазирлиги ҳамда Савдо сиёсати маркази билан ҳамкорликда экспортчилар учун бир туркум таълим курсларини ишга туширганди. Шу кунгача 100 нафардан зиёд ўрта ва кичик бизнес вакиллари 4 та асосий мавзу – «Халқаро савдо қоидалари», «Экспорт жараёни», «Европа Иттифоқи бозори талаблари», «Сифат ва мувофиқлик» бўйича таълим олди. Савдо ва интеграция вазирлиги берган маълумотга кўра, махсус ихтисослашган таълим дастурида мазкур курсдан бепул ўтиш мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси