Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан табриклади. Президент халқ бирлиги, ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашда уларнинг хизматларини алоҳида тилга олди. Шунингдек, бугунги кунда интернет ва ижтимоий тармоқларда нотўғри ахборот кўплигини кўрсатиб ўтди. Журналистларнинг объектив ва танқидий нигоҳи тарқалиши мумкин бўлган фейк ва уйдирмалар йўлига тўсиқ бўла олади. Иқтибос келтирамиз: “Барчамизнинг қаршимизда буюк мақсад – Янги Адолатли Қозоғистонни яратиш вазифаси турибди. Мақолалар, лавҳалар, журналистик тафтишлар ушбу улкан мақсадга эришишимизда ёрдам беради», дейди давлат раҳбари ўз табригида. Таъкидлаш лозимки, мамлакатда оммавий ахборот воситалари сони тобора ортиб боряпти. Республикада жами 5 минг 189 та оммавий ахборот воситаси рўйхатга олинган. Шундан 3 минг 700 таси даврий нашр, 84 таси радио бўлиб, 190 дан зиёд телеканал мавжуд.
Абдумалик Сарманов таржимаси.