Қозоғистонликлар келажакда фарзандларини ўқитиш учун 22 мингга яқин депозит очган. Таълим ва фан вазирлиги Молиявий маркази бошқарув раиси Асқар Ибраимов «Aqyl» давлат таълим жамғарма тизими бўйича маълумотларни эълон қилди. Унинг айтишича, гап 31 миллиард тенгега яқин омонат маблағлар устида бормоқда. Эслатамиз, мамлакатнинг исталган фуқароси ўзи ёки фарзанди номига депозит очиши мумкин. Бу билан узоқни кўрувчи ота-оналар банкнинг 5-7 фоизлик рағбатидан ташқари, давлат мукофотини ҳам олади. Йиғилган маблағлар, ўз навбатида, фақат таълим учун тўловга ишлатилиши шарт. Хусусан, республикамиз ҳамда хорижий олий ўқув юртларида ўқиш учун.
Аскар Ибраимов, Таълим ва фан вазирлиги молиявий маркази бошқарув раиси:
- Шунга эътибор қаратиш керакки, мабодо бола ўзи мустақил, грант асосида ўқишга кирса, барча рағбат-мукофотлар билан бирга бутун маблағ омонатчининг мулки бўлиб қолади, у маблағларни ўзи бошқариши, нақд пул кўринишида олиши ҳам мумкин. Диққат қилиш лозим, мазкур депозит Қозоғистон кафолат фонди томонидан суғурталанган, қолаверса, давлат органлари ва учинчи шахслар тарафидан хатловга олиниши, чекланиши қонун билан муҳофазаланади.
Басима Сарманова таржимаси