Қозоғистон чегараларини кесиб ўтиш тартиби осонлашди

Қозоғистон чегараларини кесиб ўтиш тартиби осонлашди

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича маҳкамалараро комиссия Қозоғистон чегараларини кесиб ўтиш қоидаларини юмшатди. Гап республиканинг хорижий давлатлар билан авиаалоқа жараёнларини соддалаштириш устида бормоқда. Бу давлат фуқароларига ҳам, чет элликларга ҳам тегишли. Хориждан келаётганлар учун ягона талаб – 72 соатга яроқли бўлган COVID-19 учун ПЗР-тестнинг салбий натижасини кўрсатиш шартлиги. Бундан ташқари, эндиликда 15 суткада бир марта автомобилда четга чиқиш мумкин бўлади. Маълум қилинишича, бу чоралар иқтисодий фаолиятни жадаллаштириш, маҳаллий туризм бизнесини ривожлантириш ва мамлакат инвестиция иқлимини яхшилашга йўналтирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси