Мусиқий қутичада – қозоқ маданиятидан бир парча

Мусиқий қутичада – қозоқ маданиятидан бир парча

Қозоқ мусиқаси ўрнатилган мусиқий қутичалар маданиятимизнинг бир қисмини олиб кетишни истаганлар учун совға бўла олади. Улар айниқса туристларга ёқади. Сайёрамизнинг турли қисмларида яшовчи бир неча юз одам шундай сувенир харид қилишга улгурди. Ғоя муаллифи Адиль Закеновнинг таъкидлашича, буюртмалар тобора кўпайиб боряпти. Адиль Европада ишлаб юрганида шуурида ана шундай фикр туғилганди.

Адиль Закенов, мусиқий қутичалар устаси:

– Аслида, энг олдин «Илигай» мусиқасини киритишни истадим. Бир нусха ясадим. Танишларимга таклиф этдим. Лекин бу қозоқ халқ куйини кўпчилик тўла тушуна олмас экан. Кейин ўзгартирдим. Қутичада 18 нота бор. Узун мусиқалар унга жойланмайди.

Ҳозирча қутичада фақат битта куй – «Кўзимнинг қораси»ни ижро этади. Келажакда сувенирлар ижодкори улар сонини кенгайтириш ниятида. Биринчи навбатда қозоқ куйларини кўриб чиқади. Муҳими, уларни ички механизмга мослаш керак.

Марк Брюшко, мухбир:

– Қутилар икки хил ўлчамда ясалади. Кичикроқ ва каттароқ. Ёғоч сандиқча бўлиши мумкин. Нақшли. Илгак қўйиш мумкин. Қутини оча бошласангиз машҳур «Кўзимнинг қораси» қўшиғи ижро этилади. Эшитайликчи.

Мусиқали қутичалардан ташқари, Адиль Закенов таниш рассомлар билан бирга табрик откриткалари чиқаради. Уларнинг ҳар бири миллий нақшлар билан безатилган. Бундай санъат нусхалари жуда оммалашиб кетган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.