Истамбуллик қозоқлар зилзила қурбонларига ёрдам юбормоқда

Истамбуллик қозоқлар зилзила қурбонларига ёрдам юбормоқда

Қозоғистон Бош консуллиги, шаҳарда яшаб турган талаба ва фуқаролар, маҳаллий қозоқ диаспораси 160 минг доллар қийматга эга маҳсулот жўнатган. Гуманитар ёрдам турк ҳокимияти билан мувофиқлаштирилган ҳолда юбориляпти, дея маълум қилди Ташқи ишлар вазирлиги. Қозоғистоннинг Истамбулдаги Бош консули Алим Байел Туркия халқига ҳар томонлама кўмак бераётган фуқароларга миннатдорчилик билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси