Марказий Осиё давлатлари ёшларнинг экологик билимини ошириш ниятида

Марказий Осиё давлатлари ёшларнинг экологик билимини ошириш ниятида

Марказий Осиё давлатлари ёшларнинг экологик билимини ошириш ниятида. Бунинг учун минтақа таълим даргоҳларида эко-дарслар жорий этилади. Бунда биринчи қадам сифатида «Яшил мактаб» майдончасининг ишга тушади. Қозоғистоннинг бу ташаббуси апрель ойида Астанада ўтказиладиган экологик саммитда тасдиқлашлари кутиляпти. Марказий Осиё давлатларининг тегишли вазирликлари, халқаро ташкилотлар ва экспертлари анжуман дастурини муҳокама қилди. Уларнинг фикрича, табиатга масъулиятли ёндашиш айнан мактаблар орқали шакллантирилади.

Ерлан Нисанбаев, Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий захиралар вазири:

- Бу нарса ҳар бир одамнинг онгига сингиши кераклигини тушуниб турибмиз. Чунки эртага бу одам иқтисоднинг турли соҳаларига, ишлаб чиқаришга боради. Нефть-газ ёки энергетикани олайлик. Атроф муҳитга зарар етказаётганини кўриб турибмиз. Иқтисоднинг турли соҳалари, ишлаб чиқаришлар чиқиндиларни камайтириш учун техник модернизация қилиниши керак.

Рашед Мустафа, Қозоғистондаги ЮНИСЕФ вакили:

- Марказий Осиёдаги 13 миллион нафар ёшлар иқлим ўзгаришларидан жабрланяпти. Қаердадир сув етишмайди, қаердадир ҳаво ифлосланган. Қурғоқчилик. Агар биз иқлим ўзгариши ва уни секинлаштириш йўлларини билсак, аҳвол анча енгиллашади. 

Таъкидлаш лозимки, минтақавий экологик саммитга Марказий Осиё давлатларидан бир ярим минг кишилик расмий делегатлар келади. Улар энг муҳим ва ўткир масалаларни муҳокама қилади. Улар қаторида Оролни тиклаш, Каспий денгизи сатҳи пасайиши ҳам бор. Тадбир давомида яшил технологиялар халқаро кўргазмаси ўтказилади. 300 та компания унда қатнашади. 20 минг нафар одам келиши кутиляпти. 

Абдумалик Сарманов таржимаси