«Қипшақ Қўңир». Астанада қозоғистонлик машҳур ёзувчи ва шоира Маржан Ершунинг венгер туркшуноси Иштван Қўңир Мандўки ҳақидаги китобининг тақдимоти ўтказилди. Муаллиф таъкидлашича, у китобни ёзиш учун 9 йил вақт сарфлади. Нашрда олимнинг умр йўли ва илмий мероси ҳақида ҳикоя қилинади. Таъкидлаш лозимки, Иштван Қўңир Мандўки бутун умри давомида туркий халқлар, шу жумладан, қипчоқларни тадқиқ этган. Тилини, анъаналарини, маданияти, тарихи, адабиётини ўрганган. Унинг ишлари туркий халқларнинг маънавий бирлашишига катта улуш қўшган. Олимнинг тақдири кўп жиҳатдан Қозоғистон билан боғлиқ. Ўтган асрнинг 70-йилларида олим илмий иш билан шуғулланган, сўнгра қозоқ қизи Ўнайша Максимқизи билан турмуш қурган. Мандўкини васиятига кўра Қозоғистонда дафн этишган.
Маржан Ершу, шоир ва ёзувчи:
- У халқ оғзаки ижодидан тортиб Абай, Абиш Кекилбаев каби машҳур
адибларнинг асарларига кўплаб китобларни қозоқ тилидан венгертилига таржима қилган. Лингвистика соҳасида катта ишларни
амалга оширган. Туркшунослик бўйича кўп асарлар
яратган. Ўлжас Сулейменов, Чингиз Айтматов,
Расул Ҳамзатов каби машҳур шахслар билан дўст
бўлган, жамоатчи ва ижодкор зиёлилар
билан мулоқотда бўлган.
Абдумалик
Сарманов таржимаси