Қозоғистонлик Рахат-Би Абдисағиннинг янги пьесаси жаҳон премьераси ўтказилди

Қозоғистонлик Рахат-Би Абдисағиннинг янги пьесаси жаҳон премьераси ўтказилди

«Олисдан мушоҳада» деб аталган асар флейта оркестри мусиқачилари учун уларнинг илтимосига кўра ёзилди. Улар таъкидлашича, пьеса математик аниқлиги ва лирик нафислиги билан ажралиб туради. Уни ижро этиш осон эмас, лекин тингловчилар енгил қабул қилиши аниқ.

Пьер-Ив Арто, Француз флейталари оркестри асосчиси:

- У энг қаричи кенг ёш бастакорлардан бири. Мен шундай дейман. Кўплаб ёш бастакорларни учратганман, леикн у профессионаллик чўққисига етиб борган. Унга яқин бўлган, мусиқаларини ижро этган барча созандалар иқтидорини тан олади. Қолгани эса – вақт ихтиёрида.

Марк Ажжар, Француз флейталари оркестри раҳбари:

- Аввалига нима бўлишини билмаганмиз. Лекин ҳали оркестр билан иш бошлашимиздан олдин қизиқарли нимадир тайёрланаётганини сездик. Бироқ охирги шаклида қандай оҳанглар беришини тушунолмадик. Унда техник жиҳатдан мураккаб жойлар бор, лекин улардан ўтиб олганимиздан кейин муаллифнинг ғоясини англадик. Менимча, янги асар оркестрни лол қилди. Мусиқа барчамизни ўзига жалб этди.

«Олисдан мушоҳада» деб аталган асарини 24 флейта ижросида замонавий каби туюлади, лекин тингловчини ўрта асрлар Европа мусиқасига, Буюк Дашт меросига йўллайди. Француз тингловчи пьесани яхши қабул қилди.

Фламан Ален, продюсер:

- Жуда кен қамровли мусиқа. Пьеса беназир. Уйғунлик мавжуд, гўё ташқаридан келган мусиқа ҳам бордек туюлади.

Қозоғистонлик бастакор пьесаси оркестрнинг доимий репертуарига киритилади. Унинг баъзи қисмлари эса француз флейтачилари таълим дастуридан жой олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси