Астанада «БМТ-80: фильтрсиз» фотокўргазмаси очилди

Астанада «БМТ-80: фильтрсиз» фотокўргазмаси очилди

Тарих фотосуратларда – дунёнинг турли бурчакларидаги одамлар, БМТ миссияси ва ишида. Астанадаги Президент марказида ташкилотнинг 80 йиллигига бағишланган кўргазма очилди. Расмларнинг фарқли жиҳати – бош қаҳрамонларнинг лавҳаларга муҳрланган жонли ва чинакам ҳиссиётлари, булар – пандемия давридаги шифокор ва ҳамширалар, зиддиятли ҳудудларда ёрдам кўрсатган тинчлик ўрнатувчилар, ҳал қилувчи қарорлар қабул қилиш чоғидаги дипломатлар ва давлат раҳбарлари, шунингдек, ўзларини тинчлик, инсонпарварлик ишига бағишлаган волонтёрлар. Айтиш керак, фотокартиналарнинг бир қисми Қозоғистоннинг БМТ аъзоси сифатидаги ўттиз йилдан ошиқроқ фаолиятига бағишланган.

Саранго Раднарагча, БМТнинг Қозоғистондаги доимий координатори:

- Жами олиб қаралганида, кўргазмада 80 та фотосурат тақдим этилган, улар илгари эълон қилинмаган. Барчаси БМТ архивларидан олинган. Менимча, бу томошабинлар учун зўр имконият, бугун ва яқин ҳафталар давомида БМТ, дарҳақиқат, дала шароитида қандай ишлаётгани, қандай қилиб  инсонпарварлик ёрдами кўрсатаётгани, ҳукуматларга тараққиёт дастурини амалга оширишга қандай кўмаклашаётгани муҳрланган расмларни кўриши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси