Марказий референдум комиссияси берган маълумотга кўра, соат 14.00 гача республикада 6 миллион 471 минг 378 фуқаро бюллетень олди. Бу эса рўйхатдаги фуқароларнинг салкам 52 фоизи. Қонунга мувофиқ, референдум ўтказилиши талаби бажарилди. Мавжуд 10 мингтадан зиёд участкада 12 миллион нафардан зиёд фуқаро овоз бериш ҳуқуқига эга.
Шавхат Ўтемисов, Қозоғистон Республикаси Марказий Референдум комиссияси котиби:
- Референдум тўғрисида Қозоғистон Республикаси Конституциявий қонунининг 31-модда, 2-бандига кўра, агарда референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг ярмидан кўпроғи қатнашса, референдум ўтказилган, деб ҳисобланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

