Қозоғистонга яна бир репатриацион рейс келиб қўнди

Қозоғистонга яна бир репатриацион рейс келиб қўнди

Украинадан эвакуация қилинган қозоғистонликлар ўтирган иккинчи рейс ватанга қайтди. «AirAstana» авиакомпанияси амалга оширган репатриацион рейс пойтахт аэропортига қўнди. Жами, 124 юртдошимиз ушбу самолётда қайтиб келди.

Блиц:

- Бизда ҳаммаси яхши. Энг муҳими, етиб келдик. Қолганининг ҳаммаси иккинчи даражали, эслайдиган ҳолда эмасмиз. Тезроқ уйга борсак деймиз.

- Беш соатлик йўл... Кривой Рог орқали. Львовда Қозоғистон элчихонасига келдик. Кутиб олишди, жойлаштиришди. Катовица, Польша орқали чиқиб кетишимизни таъминлашди. Сўнгги вақтда янгиликларни кузатмадим. Лекин кетаётганимизда жанглар бошланганди.

Эслатамиз, аввалроқ биринчи репатриацион рейс билан Алматига 175 йўловчи келганди. Мамлакатимиз авиаташувчиси 3 марта парвоз қилиши кутиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси