Эндиликда сайёҳлар Алмати қутқарувчилари билан тоғ йўналишларини белгилаб олиши шарт қилиниши мумкин. Фавқулодда ҳолатлар вазири Юрий Ильин шундай таклиф билан чиқди. Унинг таъкидлашича, Алмати минтақасида иқлим шароити сабабли турли фалокатлар юз бериши мумкин. Шу жумладан, Алмати тоғларида кўчки ҳолатлари тез-тез юз бериб туради.
«Биз қонунчиликка ўзгариш киритишимиз зарур, йўналишларга чиққан барча сайёҳлик гуруҳлари Алмати Фавқулодда ҳолатлар департаментига зарур маълумотларни бериши керак. Туризм фронт-офиси тузилиши билан бирга, қутқарувчилар отряди билан туристик йўналишларни рўйхатга олишнинг электрон версияси яратилиши зарур. Шунда гуруҳлар қаерда ҳаракатланаётганини кузатиб бориш имкони бўлади», деди ФВ раҳбари.
Абдумалик Сарманов таржимаси.