Қозоғистонда
хорижликлар маҳаллий олий ўқув юртларида бепул асосда таълим олиши учун
стипендия дастурига саралаш кетмоқда. Унда
бизнинг мамлакат фуқароси бўлмаган этник қозоқлар ҳам иштирок этиши мумкин. Фан
ва олий таълим вазирлиги маълум қилишича, жорий йилда 6 мингдан зиёд одам ариза
берган, уларнинг 79 фоизи бакалавриат учун. Докторантура ва магистратурадаги ўринлар учун катта рақобат юзага келди, бир ўринга тегишлича 24 ва 20 кишидан. Ҳозирда саралашнинг сўнгги
босқичи ўтказиляпти, бу - онлайн-суҳбат. Танлов комиссияси
август охирида якуний қарор қабул қилади. Эслатамиз,
стипендия дастури 2023-2029 йилларда
мамлакатимизда олий таълим ва фанни
ривожлантириш концепциясини амалга ошириш йўналишларидан бири саналади. Унинг доирасида ҳар йили чет элликларга юртимиздаги
олий ўқув даргоҳларида таълим олиш имконияти тақдим этилади. Охирги 4 йилда 900 нафарга яқин
одам бу имтиёздан фойдаланган. Айтиш жоиз, жорий йилда стипендия дастури учун
550 та грант ажратилган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси