Киберхавфсизлик – асосий эътиборда. Бугунги кунда Қозоғистонда ушбу соҳага барча даражаларда катта эътибор қаратилмоқда. Натижада, республика глобал киберхавфсизлик рейтингида 9 ўринга илгарилади. Айни пайтда, дунё давлатлари орасида Қозоғистон 31-ўринда турибди. Халқаро экспертлар бунга баҳо беришда қонунчилик базасидан тортиб, махсус органлар ўтказган тадбирларга қадар кўп сонли критерийларни ҳисобга олган. Соҳа аналитиклари фикрича, республикада киберхавфсизликнинг бундай даражасига эришишда соҳа хизматлари фаолияти, хусусий компаниялар орасида киберсаводхонликни ошириш бўйича ўтказилган ишлар имкон яратган, бунга анчагина маблағ сарфланади.
Евгений Питолин, «Terralink» киберхавфсизлик амалиёти директори:
- Бак-баунти каби ташаббусларни таъкидлашни истардим, бу барча ташкилотлар учун, Қозоғистонда киберҳимояни таҳлил қилиш ва ривожлантириш маркази томонидан ташкил этилган. Дастурда йирик компаниялар киберхавфсизлик жараёнида ўзининг заиф томонлари ёки муаммоларини яширмайди, аксинча, ташқи кузатувчилар уларни топиб, ўз вақтида ёпиқ тартибда маълум қилиши, хатони тузатишга қодир бўлишидан максимал даражада манфаатдор эканлигини кўрсатади. Бу барча омилларни умумлаштирганда, шубҳасиз, давлатлар ва хусусий компаниялар синергияси Қозоғистонда киберхавфсизлик ўсишига олиб келади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси