Қозоғистонлик машҳур
саёҳатчи Сарсенбай Қўтирашов яна йўлга
чиқди. Пенсионер бу сафар Европани пиёда айланмоқчи. У Сербия, Венгрия, Австрия, Германия ва Францияни кезади. Икки ой ичида 2 минг километр йўл босиш режалаштирилган. 76 ёшли
оқсоқол дунё марофонининг 4-босқичини бошлади. Аввал Қозоғистон,
Туркия, Монголия, Хитой бўйлаб сафар қилган, соғлом турмуш тарзи, мамлакатимиз маданияти ва туризмини тарғиб этганди. Кейин Сарсенбай Қўтирашов 2027 йилга мўлжалланган навбатдаги босқичга
ҳозирланиш учун Қозоғистонга келади. Таъкидлаш
лозимки,унинг ютуқлари Қозоғистон рекордлар
китобига киритилган. Отахон Гиннесснинг рекордлар китобига ҳам киришни режалаштирган.
Сарсенбай Қўтирашов, саёҳатчи:
– Кейинги босқичда АҚШга
кетаман, Атлантика океани соҳилларига бораман. Сўнгра Африка ва бошқа
қитъаларга ҳам боришни ўйлаяпман. Саёҳатларимда 41 минг километр йўл босишни истардим. Бу эса экватор узунлигидан
бир оз кўп. Бир ўзим саёҳат қилишдан қўрқмайман, мени ҳамма ерда ўзларини каби кутиб олишади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

