Алматида креатив иқтисодни ривожлантиришга муҳокама қилиняпти

Алматида креатив иқтисодни ривожлантиришга муҳокама қилиняпти

Алматида креатив иқтисодни ривожлантиришга бағишланган форум ўтказилди. Унда ишланма муаллифлари ва тадбиркорлар соҳани юксалтириш йўлларини муҳокама қилади. Сектор кинодан IT, ўйинлар ишлаб чиқаришгача бўлган 12 йўналишни ўз ичига олади. форум доирасида панел сессиялар ҳамда воркшоплар ўтказилади. Иштирокчилар рақамли контент яратиш, PR-стратегиялар, нейротармоқлардан фойдаланиш бўйича фикр алмашади. Сунъий идрок ҳамма соҳага кириб боряпти, у ўйинлар, реклама ва дизайнда яққол кўзга кўриняпти. Экспертлар таъкидлашича, сунъий интеллект асосан ассистент вазифасини бажаряпти.

Диана Ашимова, кинопродюсер:

- Бу мутлақо янги восита, катта ёрдам беради, кўп йўналишларда ишимизни енгиллатади. Киносаноатини постпродакшн даражасида қўллайди. Ундан оқилона фойдалансак, жуда кўп фойдали ва қизиқарли, барчамизга зарур лойиҳаларни рўёбга чиқаришга имкон беради.

Мамлакатимизнинг янги авлод креаторларидан бири сифатида New Media факультетининг биринчи курс талабаси Алиасқар Қуттимуратни кўрсатиш мумкин. Унинг йўли нейротармоқлар ёрдамида суратга олинган ҳаваскор видеодан бошланди, ҳозир эса дунё уни тан олади. Алиасқар жамоаси билан халқаро хакатонда 13 давлат вакиллари ичида еттинчи ўринни олди. Унинг сўнгги иши юртимиз жамолини акс эттиради.

Алиасқар Қуттимурат, талаба:

- Бу соҳага қизиққаним учун мен фаол ривожланяпман: турли клиплар ясайман, фильмларни синаб кўряпман пробую. Қандайдир катта лойиҳа, фильм яратиш ҳақида ўйлаяпман. Қозоғистонн дунё бозорида рақобат қила олишини, бизда ҳам ушбу соҳалар ривожланаётганини кўрсатади. Сунъий интеллект Қозоғистонда юқори даражада эканлигини исботлайди.

Креатив иқтисод глобал трендга айланяпти, бунда Қозоғистон  ҳам истисно эмас. Мамлакатда соҳа фаол ўсяпти, иқтисоднинг мустақил секторига айланяпти.  Маданият ва ахборот вазирлиги берган маълумотга кўра, Қозоғистон ялпи ички маҳсулотида креатив саноат улуши ҳозирча 1 фоиз, 2029 йилга бориб эса бу кўрсаткич икки марта кўпаяди.

Абдумалик Сарманов таржимаси