Россияда ҳалок бўлган қозоғистонлик аскарлар учун мемориал очилди

Россияда ҳалок бўлган қозоғистонлик аскарлар учун мемориал очилди

Россиянинг Волгоград вилоятида Сталинград жангида ҳалок бўлган қозоғистонлик аскарлар хотирасига ёдгорлик ўрнатилди. Мемориал баландлиги 4,5 метр, бронза ҳайкал салкам 2 метр. Ёдгорлик постаментида жанговар барельефлар, қозоқ ва рус тилларида битиклар киритилган. Ўринбасар Танғатаров ва Азамат Казиевлар оиласи учун монумент очилиши тарихий воқеа бўлди. Азамат Казиев кўп йиллар давомида бедарак йўқолган, деб ҳисобланган. 70 йил ўтгач 1942 йилда Кузьмичи қишлоғи яқинида ҳалок бўлганини билдиришди.  Сталинград фронтида 300 минг нафардан зиёд юртдошимиз жанг қилган. Улардан тўрт нафари Совет Иттифоқи қаҳрамони унвонини олган.

Елена Семичева, Тамбов шаҳридан:

Қозоғистон энг йирик қардош республикалардан бири сифатида фронтга кўплаб аскарларни юборди, улар жасурлик кўрсатишди, Ғалабага катта ҳисса қўшишди.

Абдумалик Сарманов таржимаси