Қозоғистон тадбиркорлик ва инвестициявий иқлимни такомиллаштириш ниятида

Қозоғистон тадбиркорлик ва инвестициявий иқлимни такомиллаштириш ниятида

Қозоғистон тадбиркорлик ва инвестициявий иқлимни фаол такомиллаштиришда давом этяпти. Бош вазир қонунчиликни соддалаштириш, инвесторлар учун тегишли жараёнларни соддалаштиришни топширди. Ўлжас Бектенов бизнесни қўллаб-қувватлаш, тўсиқларни бартараф этиш бўйича йиғилиш ташкил қилди. Капитал жалб этишда уч мингтадан зиёд лойиҳаларни ўз ичига олган, ғоядан ишлаб чиқаришни йўлга қўйгунча бўлган босқичларни кузатиш имконини берувчи инвестиция майдончалари муҳим ўрин тутади. Уларни тўлдириш суръатларини кузатиб бориш лозим, дея таъкидлади Ўлжас Бектенов. Жараёнлар шаффофлиги, қарор қабул қилишни жадаллаштириш, минтақалардаги муҳим лойиҳаларни илгари суришга катта эътибор берилади. Бу йўналишда ишлар кучайтирилади, асосий эътибор инвестиция жалб этиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва иш ўринлари яратишга қаратилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси