Жорий йилда қабул қилинган "Қозоғистон
болалари" концепцияси доирасида болаларни қўллаб-қувватлаш ва муҳофаза
қилиш бўйича 158 та чора-тадбир кўрилиши кўзда тутилган. Бола ҳуқуқлари бўйича
вакил Давлат раҳбарига ҳисобот берди. Динара Закиева маълум қилишича, соғлиқни
сақлаш, таълим, ижтимоий ҳимоя ва хавфсизлик соҳаларида бола ҳуқуқларини
таъминлаш ишлари тизимга солинди. 5 йиллик фаолият режаси ишлаб чиқилди. Президентга
махсус бошқармалар, психологик ёрдам марказлари ташкил этилгани, психологик
саломатлик ташхиси бўйича ягона дастур жорий этилгани ҳақида маълумот берилди.
Мактабларда болалар билан тўғридан-тўғри боғланиш учун QR-111 хизмати жорий
этилди. Қишлоқ жойларда инфратузилма масалаларига эътибор қаратилди.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.

