Қозоғистонлик ўқувчилар - жаҳон биринчилигида ғолиб

Қозоғистонлик ўқувчилар - жаҳон биринчилигида ғолиб

Чемпионат Хьюстон шаҳрида ўтказилди, унда 110 та давлатдан 36 минг нафар бола қатнашди. Қозоғистондан 50 нафарга яқин ёш кашфиётчи иштирок этди. Алматилик 6-10 ёшдаги ўқувчилар фаоллик, ҳамкорлик ва ўзаро ҳурмат учун мукофот олди. Ҳакамлар уларнинг лойиҳасини энг яхши инновациявий ва техник ишланмалардан бири сифатида баҳолади. Бошқа бир жамоа 10-16 ёшдагилар ўртасида мураккаб вазифаларни бажара олувчи мустаҳкам ва самарали робот ясагани учун нуфузли совринга эга бўлди. Алматидан борган 12-18 ёшдаги ўқувчиларнинг яна бир жамоаси ҳакамлар эътиборига тушди ва мукофотланди.  Эслатамиз, терма жамоалар таркиби бир муддат илгари Маданият ва спорт вазирлиги ёрдамида ташкил қилинган FIRST Central Asia Марказий Осиё ўйинлари давомида саралаб олинганди.

Абдумалик Сарманов таржимаси