Пойтахтда анжуман бўлиб ўтди

Пойтахтда анжуман бўлиб ўтди

«Конфессиялараро муроса – Қозоғистон мустақиллиги асоси». Нур-Султонда шу ном остида турли дин вакиллари, сиёсат ва жамоат арбоблари иштирокида халқаро анжуман ўтказилди. Экспертлар айтишича, мамлакатда барқарорлик сақлангани, 130 дан ортиқ этнос, 20дан зиёд диний конфессия вакиллари тинч-тотув яшаб келаётгани ҳозирги Қозоғистоннинг ютуғидир. Конфессиялараро ва тамаддунлараро мулоқотни ривожлантириш маркази раҳбари Булат Сарсенбаев айтишича, бу йўналишда Қозоғистон тажрибаси жаҳон ҳамжамияти учун ўрнак бўла олади.

Булат Сарсенбаев, Конфессиялараро ва тамаддунлараро мулоқотни ривожлантириш Нурсултон Назарбоев маркази раҳбари:

- Барқарорлик этнослараро, конфессиялараро муросани тақозо қилади. Барқарорликсиз давлатни ривожлантириш имконсиз. Олдиндан кўра билиш лозим. Жамиятдаги барқарорлик туфайлигина олға бориш мумкин. Қозоғистон мустақиллигининг илк даврлариданоқ мамлакатимиз ҳукумати бунга катта эътибор қаратган. Ҳа, биз худо сийлаган юртмиз, аммо бу меҳнат ҳамдир. Мамлакат раҳбариятининг, ҳукуматнинг, халқимизнинг меҳнати билан шу ютуққа эришдик.

Булат Сарсенбаев таъкидлагани каби, 18 йил давомида Қозоғистонда ўтказилиб келинаётган жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съезди келгуси йил сентябрь ойи ўрталарига мўлжалланган. Илк маротаба 2003 йилда республика пойтахтида бўлиб ўтган.

Хуршида Абдуллаева таржимаси