8 миллион 229 минг 501 нафар. Қозоғистондаги президент сайловида қатнашган юртдошларимиз сони шунча. Марказий Сайлов Комиссияси Астана вақти билан кечқурунги соат 10 даги ҳолатга кўра, дастлабки натижаларни сарҳисоб қилди. Шу тарзда, яширин овоз берган сайловчилар рўйхатга олинганларнинг умумий сонига нисбатан 69,43 фоизни кўрсатди. Қизил Ўрда, Жетису, Абай ва Туркистон вилоятлари аҳолиси жараёнида анча фаол иштирок этди. Бу минтақаларда аҳолининг 80 фоиздан кўпроғи ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган. Энг кам овоз бериш кўрсаткичи Алматида қайд этилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси