Қозоғистонда автобус қатнови тобора ривожланяпти. Бир йил давомида йўловчи ташиш 17 фоизга ўсган. Рэнкинг.кз портали маълум қилишича, сўнгги 5 ой давомида ушбу секторда ишлаётган компаниялар 40 миллиард тенгедан зиёд даромад кўрди. Шу давр мобайнида қозоғистонликлар 2 миллиард марта автобус хизматидан фойдаланган. Юк ташиш билан шуғулланувчи компаниялар даромади эса 40 фоизга кўпайган ва 104 миллиард тенгени ташкил қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.