Атирау вилоятида Ишчи касблар йили доирасида 9 та коллежнинг моддий-техник базаси янгиланади. Бундан ташқари, талабалар учун қулай муҳит яратиш мақсадида 750 ўринли ётоқхона барпо этилади. Дарвоқе, минтақада 2 минг нафар ёшлар техник мутахассисликлар бўйича таълим олади. Уларнинг деярли ярми дуал таълим тизими бўйича корхоналарда ишламоқда. Нурдаулет Жанабайули нефть-газ соҳасида бир йилдан кўпроқ вақтдан бери профессионал маҳоратини чархлаяпти.
Нурдаулет Жанабайули, талаба:
– Ота-онам маслаҳатига кўра касб танлаганман, чунки катта акам шу йўналишда ўқиган. Очиғини айтсам, бошида бу ихтисосликка қизиқишим бўлмаган. Лекин ишлаб чиқаришда бўлганимда, жараённи ўз кўзим билан кўрдим ва қизиқиб қолдим. Ҳозирда афсусланмайман, шундай қизиқарли ва истиқболли касбни танлаганимдан хурсандман.
Атирау вилоятида йил сайин ишчи кадрларни тайёрлаш
учун ажратиладиган грантлар миқдори оширилмоқда. Жорий йилда 4 ярим мингдан
ошади. Бугунги кунда вилоятда 24 та коллеж ишлаб турибди, улардан ярми техник
ихтисосликларда таълим беради.
Маржан Лапиденова, Аграр-техника коллежининг директор
ўринбосари:
- Катта хаб очмоқчимиз, унда талабалар қўшимча билим
олиши, лойиҳаларини амалга ошириб, ғоя алмашиши мумкин. Таълим бошқармаси
ташаббусларимизни қўллаб-қувватлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

