Қозоғистонлик ўқувчилари терма жамоаси Буюк Британияда бўлиб ўтган математикадан 65-халқаро олимпиададан бешта медаль олиб қайтди. Маориф вазирлиги маълум қилишича, IMO интеллектуал ўн кунлиги энг машҳур олимпиадалар еттилигига киради. Унда 108 давлатдан 600 нафардан зиёд ўқувчи қатнашди. Халқаро математика беллашувида Қозоғистон ўқувчилари ҳар йили муваффақиятли иштирок этади. 2023 йилда мамлакатимиз ушбу Олимпиадада 6 медаль олганди. Жорий йилда ўқувчилар турли беллашувларда 16 олтин, 44 кумуш ва 75 та брона медаль олишга муваффақ бўлган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.