Қозоғистоннинг CodiPlay стартапи
Буюк Британияда мукофотга эга бўлди. Ўқувчиларни
дастурлашга ўргатишни мўлжаллаган Жанадил Талдибаевнинг лойиҳаси The PIEoneer Awards 2024 халқаро
мукофотининг «Таълим»
йўналишида «Йилнинг энг яхши инновацияси» сифатида тан олинди. Танловда
34 давлат вакилларининг 20 йўналишдаги турли технологиялари қатнашди. Таъкидлаш
лозимки, стартап Лондонда сертификатланди ва EdTech Impact майдончасига киритилди. Майдонча таълимга йўналтирилган
маҳсулотларни баҳолаш ва тақдим этиш учун мўлжалланган ва таълим даргоҳларига
энг яхши ечимлар топиш учун ёрдам беради. CodiPlay таълим роботлари ичида ҳам 1-ўринни
олди. Дарслар ва захираларига кўра эса барча стартаплар ичида 15-ўринга чиқди.
Жанадил
Талдыбаев, Codiplay сeo ва асосчиси:
- Ecosystem Codiplay таркибида
3 та маҳсулот бор. Мобил иловаболалар
ўйнаши ва C++, Python, Scratch ёрдамида дастурлашни ўрганиши учун мўлжалланган.
Шунингдек, бизда Coditeach веб-майдончаси ҳам бор, у дарс ва таълим жараёнини
ташкил этишда ўқитувчиларга ёрдам беради. Codekit робототехника жамламалари
ёрдамида эса болалар IoT-лойиҳалари ярата олади. Масалан, ақлли уй, ақлли лампа, светофор, ақлли тўсиқ каби интеллектуал
iot маҳсулотлар прототипини тайёрлайди.
Абдумалик
Сарманов таржимаси