Қозоғистонлик хусусий инвесторлар банклар ва кичик молия ташкилотлари балансидаги таҳликали активларни харид қилиши мумкин. Бугун Мажилис депутатлари тегишли қонун лойиҳасини маъқуллади. Молиявий бозорни созлаш ва ривожлантириш агентлиги раиси Мадина Абилқасимованинг таъкидлашича, ҳужжат кредитларни фақат ҳуқуқий шахсларга сотишни кўзда тутган. Бу эса муаммоли қарзлар бозорини йўқ қилиш ва уни иқтисодий айланмага киритиш имконини беради. Шу жумладан, гаровга қўйилган ер участкалари ва саноат, тижорат объектлари туриб қолишининг олдини олади. Бундай активларнинг умумий қиймати бугунги кунда 1 триллион тенгедан зиёд.
Мадина Абилқасимова, Қозоғистон Республикаси молиявий бозорни созлаш ва ривожлантириш агентлиги раиси:
- Шу кунларда банклар ва микромолия ташкилотлари ҳибсга олган активларни 5 йилгача ўз балансида тутиб тура олади. Бу мулк иқтисодий айланмада иштирок этмайди. Қонун лойиҳасида тортиб олинган мулкнинг банклар ва микромолия ташкилотлари балансида кўпи билан уч йил туриши кўзда тутилган. Шу давр ичида гаровга олган ташкилотлар мулкни сотиб юбориши шарт. Акс ҳолда биз тегишли чоралар кўрамиз.
Таҳликали активларни харид қилувчи инвесторлар қаторида Қозоғистон резиденти бўлмаганлар ҳам бўлиши мумкин. Лекин уларга фақат ер участкалари билан алоқадор бўлмаган мулк сотилади. Шунингдек, ҳужжатга кўра сервис компаниялари яратилиши кўзда тутилган. Улар ишламаётган кредитларга хизмат кўрсатиш ва бошқариш бўйича инвесторларга ёрдам беради. Ишончли бошқарувга олади.
Мадина Абилқасимова, Қозоғистон Республикаси молиявий бозорни созлаш ва ривожлантириш агентлиги раиси:
- Сервис компаниялар вазифалари қаторига таҳликали активларни бошқариш билан банд бўлган банкка тобе ташкилотлар, тегишли тажриба ва малакага эга коллектор агентликларини киритиш мумкин. Қонуности даражасида сервис компанияларига капитал миқдори, бозордаги иш тажрибаси бўйича юқори талаблар қўйилади.
Мадина Абилқасимова маълум қилишича, Молиявий бозорни созлаш ва ривожлантириш агентлиги талабга жавоб берадиган сервис компаниялари реестрини шакллантиради, улар ҳақида маълумотларни ўз интернет-захираларига киритади. Бу эса қарз эгалари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қўшимча ҳимоя механизмини яратади. Чунки мазкур ташкилотлар агентлик таъсир доирасида иш юритади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.