Қозоғистон илғор учликка қўшилди

Қозоғистон илғор учликка қўшилди

Шу тариқа, Қозоғистон ЕТТБ ишлаётган мамлакатларнинг энг самарали учлигига кирди. Банк киритаётган йиллик сармоя 525 миллион долларга етди. Маблағ 14 та янги лойиҳани рўёбга чиқаришга сарфланмоқда. Уларнинг 60 фоизи  -  «яшил лойиҳалар». Имзоланган лойиҳалар доирасида банк бошқа инвесторлардан 260 миллион доллар жалб этган ва Қозоғистоннинг реал секторига йўллаган. Бундан ташқари, ўтган йилдан бошлаб ЕТТБ республика учун янги стратегия жорий этмоқда. У 5 йилга мўлжалланган ва мамлакатимиздаги молиявий ташкилот устуворликларини белгилайди. Стратегия мамлакатда углерод нейтраллигига ўтиш, хусусий сектори рақобатбардош бўлишига эришиш, транспорт алоқаларини яхшилаш ва иқтисодий бошқарувни мустаҳкамлаш йўналишларида рўёбга чиқарилади. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунгача банк томонидан 10 миллиард 700 миллион доллар инвестиция киритилган. Маблағ 300 дан зиёд лойиҳани амалга ошириш учун сарфланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.